my5

Калифорниядаги отишмалар ташкилотчилари яна бир неча терактни режалаштирган бўлиши мумкин

ДУНЁ 07.12.2015, 12:08
1680
Калифорниядаги отишмалар ташкилотчилари яна бир неча терактни режалаштирган бўлиши мумкин

Калифорниядаги отишмаларни содир этган Сайед Ризван Фарук ва Ташфин Малик АҚШда яна бир нечта терактни режалаштирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Бундай тўхтамга келишга  Сан-Бернардино шаҳридаги отишмаларни содир этган террорчиларнинг ёнида кўп қурол бўлганлиги сабаб бўлган. Аммо улар АҚШнинг айнан қайси ҳудудида теракт содир этмоқчи бўлганлиги ошкор этилмаган.

Ҳозирда Фарук ва Маликка қурол етказиб берган Энрике Маркеснинг террорчилик гуруҳларига алоқаси бор-йўқлиги ҳолати ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фарукнинг камида иккита террорчилик ташкилоти билан мулоқот қилиши ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти Калифорниядаги оммавий қотиллик жавобгарлигини унинг тарафдорлари содир этганлигини маълум қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84