my5

Коронавирусга қарши иммунитети энг юқори инсонлар кимлар экани маълум бўлди

САЛОМАТЛИК 08.08.2020, 13:37
3708
Коронавирусга қарши иммунитети энг юқори инсонлар кимлар экани маълум бўлди

Ёш болалар ва 70 ёшдан ўтган инсонларда коронавирус инфекциясига қарши иммунитетнинг максимал даражаси қайд этилган. Бу ҳақда ўтказилган тадқиқотлар натижасига таяниб, Пастер номидаги Санкт-Петербург Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти директори маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг аксарият ҳудудларида асосан вояга етмаганларда, хусусан, мактаб ёшига етмаган болалар ва бошланғич синф ўқувчиларида вирусга қарши антитаначалар аниқланган. 70 ёшдан ошганлар кучли иммунитетга эга инсонлар сони бўйича иккинчи ўринда туради.

Шунингдек, шифокор ва педагогларда ҳам коронавирусга қарши иммунитет нисбатан яхши шакллангани аниқланган.

Институт томонидан Россиянинг 26 та ҳудудида ўтказилган тадқиқотда 70 мингдан ортиқ одам иштирок этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37