my5

13 август куни Нью-Йоркка қўшимча чартер рейс қўйилади

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 14:14
372
13 август куни Нью-Йоркка қўшимча чартер рейс қўйилади

"Uzbekistan Airways" АЖ 2020 йил 13 августда Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация қатновини қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирди. Бу ҳақда авиакомпания хабар қилмоқда. 

Унга кўра:

Тошкент - Нью-Йорк. Тошкентдан кетиш вақти - 06:45, Нью-Йоркга қўниш вақти -11:00 (маҳаллий вақт кўрсатилган)

Нью-Йорк-Тошкент. Нью-Йоркдан кетиш вақти - 13:00, Тошкентга қўниш вақти - 10:00 +1.

Тошкент - Нью-Йорк йўналиши бўйича чартер қатновига авиачипталарни "Uzbekistan Airways Sales" Марказий сотувлар офисида 2020 йил 7 август куни соат 9.30дан бошлаб жонли навбат тартибида ва йўловчининг ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин:

▪️Хорижий фуқаролар учун - пасспорт;

▪️Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос.

Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат этиш лозим.

"Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз.

Сизга чиптада кўрсатилган нархни "Узбекистан Аирвайс" АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз миқдори билан солиштиришни тавсия қиламиз", - дейилади компания хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37