my5

Юртимизда коронавирус яна 193 кишида аниқланди, соғайганлар 21 мингдан ошди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 17:15
1076
Юртимизда коронавирус яна 193 кишида аниқланди, соғайганлар 21 мингдан ошди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 652  нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари 193 нафарга кўпайган. Уларнинг 131 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 21 006 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган. Вилоятлар кесимида:

- Тошкент шаҳрида 328 нафар

- Тошкент вилоятида 215 нафар

- Сурхондарё вилоятида 30 нафар

- Самарқанд вилоятида 21 нафар

- Наманган вилоятида 17 нафар

- Фарғона вилоятида 11 нафар

- Навоий вилоятида 4 нафар, жами 626 нафар бемор тузалди.  

Ҳозирда мамлакатимизда 8459 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37