my5

Канадаликлар 1 миллион долларлик ғаввослар кийимини яратди

ДУНЁ 07.12.2015, 14:02
1839
Канадаликлар 1 миллион долларлик ғаввослар кийимини яратди

Канаданинг Nuytco Research компанияси сув остига чуқур масофага шўнғишга мўлжалланган скафандр яратди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Маълумотларга кўра, ғаввослар кийимининг оғирлиги тахминан 200-240 килограмм келади. Кийим ёрдамида минг фунт(300 метр) чуқурликкача шўнғиш мумкин.

Скафандр сув остида ҳаракатланиш учун махсус двигатель а алоқа тизимига эга. Кислород заҳираси эса кийим билан сув остида 50 соатгача қолиш имкониятини беради.

Ғаввослар кийими бир миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Августь ойининг ўрталарида Hello Kitty бренди яратувчилари  ҳам шунга ўхшаш костюмни кенг оммага намойиш этганди. Ғаввослар кийими атиги 50 нусхада қора ва оқ рангларда ишлаб чиқарилган эди. Унинг Япониядаги нархи 5,3 минг долларни ташкил этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84