my5
Sevimli

Бухородаги 7 та қадимий обида ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилиши учун ҳужжатлар тайёрланди

МАДАНИЯТ 08.08.2020, 18:12
Бухородаги 7 та қадимий обида ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилиши учун ҳужжатлар тайёрланди

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 829 та моддий маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Шундан 287 таси археология ёдгорликлари, 507 таси архитектура объектлари, 17 таси монументал санъат ҳамда 18 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади. Улар орасидан 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Булар:

Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқлари.

Ушбу обидаларни ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича  номзодлик ҳужжатлари халқаро мезонлар асосида тайёрланмоқда ва бунга Ўзбекистон Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти жалб қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° переменная облачность
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37