my5

Бош вазир айрим маҳалла раисларини танқид қилди, уч нафар масъулга ҳайфсан эълон қилди

СИЁСАТ 08.08.2020, 22:12
792
Бош вазир айрим маҳалла раисларини танқид қилди, уч нафар масъулга ҳайфсан эълон қилди

Бугун, 8 август куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор ўтказилди. Унда баъзи маҳаллалар раислари кескин танқид қилинди, айрим масъулларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда "Кун.уз" нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинган. 

Арипов моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатишда сусткашликка йўл қўйган айрим маҳаллалар раисларининг қилмишини кескин танқид қилган. Буни ҳеч қайси мезон билан оқлаб бўлмаслигини айтган.

Шунингдек, йиғилишда тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалари ҳам кўриб чиқилган. Ишда йўл қўйган камчиликлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазир ўринбосарлари Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан эълон қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37