my5

Air India самолёти йўловчисининг соғлиги ёмонлашгани сабаб шошилинч қўндирилди

ДУНЁ 07.12.2015, 14:43
1869
Air India самолёти йўловчисининг соғлиги ёмонлашгани сабаб шошилинч қўндирилди

Нью-Йоркдан Бомбейга учаётган самолёт Москванинг Домодедово аэропортига шошилинч қўндирилди, деб хабар беради “Lenta.ru”. Самолёт учувчиси йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабаб шундай қарорга келган.

Air India авиакомпаниясининг  Boeing-777 самолёти командири фавқулодда вазиятлар агентлигига йўловчиларидан бирининг ҳушдан кетганини маълум қилган. Самолёт қўнган пайтда қўловчи комага тушган эди. У зудлик билан шифохонага етказилган.

Парвоз вақтида соғлиғи ёмонлашган йўловчи 1981 йилда туғилган Ҳиндистон фуқароси эканлиги айтилмоқда.

6 декабрь куни шунга ўхшаш ҳолат “Победа” авиакомпаниясининг самолётида кузатилган эди. Ўшанда бош мия саратонига чалинган 12 ёшли бола самолёт бортида вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° переменная облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84