АсосийDunyo

Қозоғистонлик олимлар яратган вакцинасини ўзларида синаб кўришди

'Қозоғистонлик олимлар яратган вакцинасини ўзларида синаб кўришди'ning rasmi

Коронавирусга қарши маҳаллий вакцинани ишлаб чиққан қозоғистонлик мутахассислар уни ўзларида синаб кўрдилар, деб хабар беради ТАСС, Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб. 

Аниқланишича, дори воситаси Биологик хавфсизлик муаммолари Илмий-тадқиқот институтида яратилган. Вакцинани ишлаб чиққан етти нафар мутахассислар, вирус билан ишлашда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўз ихтиёри билан уни қабул қилганлар.

Ҳозирда мутахассислар ўзларини яхши ҳис қиляпти ва тадқиқотларни давом эттиряптилар.

Мазкур вакцинанинг клиник синовининг биринчи фазаси сентябрда Олмаота шаҳрида бошланиши кутиляпти. Унда организмида коронавирусга қарши антижисмлар бўлмаган 18 ёшдан 50 ёшгача 44 нафар кўнгилли иштирок этиши кутиляпти.

Яқин ўтган кунларда Қозоғистонда 907 коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати аниқланган. Бундай маълумотларни COVID-19ни тарқатмаслик бўйича идоралараро комиссия ахборотига таяниб «Интерфакс» келтиряпти.

Пандемия бошланган даврдан мамлакатда 97 829 та касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 72 минги соғайиб чиққан. Касалликдан қурбон бўлганлар эса шу кунгача 1 189 кишини ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар