my5

"Пул пулни топади, ахмоқ кетмон чопади". Юлдуз Усмонованинг жонли эфирдаги гапи навбатдаги танқидларга сабаб бўлди (видео)

МАДАНИЯТ 09.08.2020, 18:21
4671
"Пул пулни топади, ахмоқ кетмон чопади". Юлдуз Усмонованинг жонли эфирдаги гапи навбатдаги танқидларга сабаб бўлди (видео)

Юлдуз Усмонова "Zo`r.tv"нинг жонли эфиридаги концертида гапирган нутқи ёзилган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқаб, ноўрин келтирган мақоли туфайли кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Видео:

Бу видеони кўрган блогерлар ва бошқа бир қатор тармоқ фойдаланувчилари ҳонанданинг "маданияти" ва доимгидай "қовун тушириб" ўйламай айтган гаплари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Хусусан, "Антидимедрол" каналида қуйидаги фикрлар баён қилинган.

"Юлдуз Усмонова телеканал орқали онлайн узатилган концертида "Пулни пул топади, ахмоқ кетмон чопади"  дебди.  Рости кўнглим оғриди, кетмон чопиб катта бўлган ота-онамнинг,  эшон бобомнинг ҳаққи ҳурмати оғриндим шу гапга... Оддий ҳунарманд устанинг фарзандиман,  онам боғчада ишлаганлар. 14 ёшимдан колхозга чиқиб ишладим.  Боғда ишладим. Ер экардик,  қизилча,  ловия,  макка,  картошка... дегандай.  Эшон бобомнинг қўйларига ўт таширдим,  қишга хашак заҳира қилардим. Дуоларини олганман. 

Шу пайтда колхоздан 30 сўм ойлик олардим.  Бир қоп ун 12 сўм,  бир кг гўшт 4-5 сўм эди.  Пахта териб қишки кийимларни олардик.  Онам доим "меҳнатдан номус қилма,  қора меҳнатнинг нони оқ бўлади"-дердилар.  

Институтда ўқиганимда Тошкентдаги амакимнинг ёрдамлари билан бир ташкилотда кечаси қоровуллик қилиб,  ёнидаги ташкилотда ярим ставка  биринчи қаватни полини ювардим.  Дворник бўлиб,  ташкилотнинг ҳовлисини ҳам супурганман.  Лекин ойликларим стипендиямни 4-5 баробарини ташкил қиларди.  Укам иккаламиз еб ичиш,  кийишдан қийналмай ўқиганмиз. Холодильник тўла турарди.  

Отам омадли ҳунарманд бўлганлар, топиш тутишлари яхши эди, 7-8 йил гектарлаб пиёз экиб уй-жой, тўйлар қилдилар, бизларни ўқитдилар.

Бизни ўқитишга, боқишга пуллари етсаям, бизни меҳнатда чиниқтирдилар. Ҳеч йўқ кибр бўлмайди, ўзиям кам бўлмайди дейдилар.  

Ҳозир давлатни ишида ишлайман,  укам билан қулупнай экамиз,  борганда ёрдамлашаман. Ҳар йилги даромад ота-онамнинг рўзғорига етиб,  ортганига яна нималардир қилишади. Ўтган йилги даромаддан уйнинг олдига дўкон қурди укам,  бу йилгиси билан ичини тўлдириб иш бошлади. Лекин ерниям экяпти.  Кепмон чопган ахмоқ бўлмайди!" деб ёзмоқда муаллиф.

Дарҳақиқат, баъзи маданият соҳасида нон топиб, еб юрганларнинг маданиятсиз, тутуруқсиз гапларидан одамнинг дили оғрийди. Ёки уларга микрофонни қўшиқ айтганида бериб, бошқа пайтда ўчириб қўйиш керакмикан?..

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37