Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Эстония Президенти учинчи марта уйланади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 08.12.2015, 14:53

Эстония Президенти Томас Ильвес Латвия Ички ишлар вазирлиги киберхавфсизлик хизмати бошлиғи Иеве Купце билан унаштирилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Унаштирув ҳақидаги маълумотларни  давлат раҳбарининг Таллиндаги маъмурияти ҳам тасдиқлаган. Кутилаётган тўй маросими Президентга ўз мажбуриятларини адо этишга халақит бермаслигини таъкидланмоқда.

38 ёшли Купце тўйдан кейин ҳам Латвия киберхавфсизлик хизмати бошлиғи лавозимида ишлаши ёки ишламаслиги ҳозирча номаълум.

61 ёшли Эстония Президенти бундан аввал икки марта уйланган. Унинг икки никоҳидан учта фарзанди бор. Президент иккинчи хотини билан  йил бошида ажрашган эди.  Ильвеснинг иккинчи Президентлик муддати 2016 йилнинг августида ниҳоясига етади.

Эстония Президенти ва Купце 2000 йилнинг бошларида Европарламентда танишган эди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии