my5

Айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий қилинади

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 19:28
383
Айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий қилинади

Жиноятларни фош этиш фаолияти такомиллашади, бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар бермоқда huquqiy axborot канали.

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6041-сон, 10.08.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, жиноятларни фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланади:

➖ гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

➖ жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

➖ шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин адвокат билан холи учрашувни таъминлаши шартлигини белгилаш;

➖ айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш;

➖ ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21