my5

Пойтахт марказида яна бир замонавий кинотеатр очилади

МАДАНИЯТ 11.08.2020, 17:37
460
Пойтахт марказида яна бир замонавий кинотеатр очилади

Тошкент шаҳрида яна бир кинотеатр - "Cinema compass" кино ихлосмандлари учун фойдаланишга тайёр. Кинотеатр "Кино олами" МЧЖга қарашли "Compass" савдо-кўнгилочар марказида жойлашган бўлиб, 6 та залдан иборат.

Кинотеатр халқаро стандартларга жавоб берувчи овоз етказиш ускуналари, Christie моделидаги проекторлар, "Harkness Screens" компаниясига тегишли дунёнинг энг илғор киноэкранлари ҳамда Хитойда ишлаб чиқарилган қулай ва ўзига хос услубдаги креслолар билан жиҳозланган.  

"Cinema compass" кинотеатрида яна, ташриф буюрувчилар учун махсус кутиш заллари, 70 ўринли кинобар, тақдимотлар   ҳамда жонли ижрода кичик концертлар ўтказиш учун алоҳида жой ажратилган. Бундан ташқари, кинотеатрда кийим сақлаш учун махсус хона ҳам мавжуд. Кинотеатр олд қисмида автотураргоҳнинг ташкил этилгани эса ташриф буюрувчиларга янада қулайлик яратади.

Такрорланмас дизайнга эга "Cinema compass" кинотеатри репертуаридан болалар ва катталар учун турли жанрдаги миллий ва хориж фильмлари, мультфильмлар ўрин олган. Кинотеатрда яратилган шароит каттаю кичик томошабинда илиқ таассурот қолдириши табиий. Зеро, завқли томоша учун файзли кинотеатр бўлгани маъқул!


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92