my5

Ижтимоий тармоқда тарқалган “Кобальт”га ўхшаш машина ҳайдовчиси фуқарони отиб ташлаб, кейин устидан босиб ўтгани ҳақидаги видеога ИИВ изоҳ берди (видео)

ЖИНОЯТ 11.08.2020, 20:47
10848
Ижтимоий тармоқда тарқалган “Кобальт”га ўхшаш машина ҳайдовчиси фуқарони отиб ташлаб, кейин устидан босиб ўтгани ҳақидаги видеога ИИВ изоҳ берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Кобальт” русумига ўхшаш автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ва ёнидаги йўловчи бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда устидан босиб ўтиб кетгани ҳақидаги видеолавҳа юзасидан ИИВ Ахборот хизмати муносабат билдирди. Видео:

Хабарда айтилишича, бу ҳолат Лотин Америкаси давлатларидан бирида содир этилган ва интернетдан юклаб олинган. Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга тўғри келмайди.

Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз, дйилади ИИВ изоҳида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37