my5

#uydaqol! # hayotgaqoʻshil! челленжида дастлабки ғолиблар аниқланди

СПОРТ 12.08.2020, 10:27
490
#uydaqol! # hayotgaqoʻshil! челленжида дастлабки ғолиблар аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида #uydaqol! #hayotgaqoʻshil! челленжини эълон қилганди. 3-августдан бошланган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатлигини мустаҳкамлайди, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Бу ҳақда 
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

3-9-август кунлари ўтказилган #uydaqol! # hayotgaqoʻshil! челленжида юртдошларимиз фаол қатнашди. Унда спорт ихлосмандлари томонидан юборилган 200дан ортиқ видео ғолиблик учун мусобақалашди. Челленжда 750 нафарга яқин юртдошимиз ўз имкониятини синаб кўрди. Яъни, оилавий челленжда аксарият юртдошларимиз оила аъзолари билан бирга, камида 3-4 киши бўлиб қатнашишди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, челленжда 1-ўрин Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Анастасия Рузметовалар оиласига насиб этди.


2-ўринни эса Жиззах вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳасанова Жасмина иштирокида тайёрланган видеоролик эгаллади.

Кучли учликка эса Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ал-Хоразмий даҳасида яшовчи Ариповлар оиласи якун ясаб берди. Видеороликда оила бекаси Васила Арипова ҳамда фарзандлари Бехруз ва Бекзод Ахтамовлар иштирок этган.


Челленж ғолиблари велотренажёр билан мукофотланади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37