my5

Пойтахтимиздаги 7 та туман тиббиёт бирлашмасида янги раҳбарлар иш бошлади

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 20:29
486
Пойтахтимиздаги 7 та туман тиббиёт бирлашмасида янги раҳбарлар иш бошлади

Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Учтепа ва Сергели туман тиббиёт бирлашмалари(ТТБ)га янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Хусусан, Шайхонтоҳур ТТБга пойтахтимиздаги 24-сонли оилавий поликлиника бош шифокор муовини Гули Холиқова, Бектемир ТТБга Миробод туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири Зебинисо Умарова, Мирзо Улуғбек ТТБга “Ўзавтосаноат” АЖга қарашли “CLINIC PRO” ТДМ бош шифокори Муяссар Муҳаммедова, Яккасарой ТТБга Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси бош шифокори Дилфуза Мухсимова, Олмазор ТТБга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Низомов, Учтепа ТТБга  32-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Нигорахон Саидова, Сергели ТТБга эса 12-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Тожибой Юлдашов бошлиқ этиб тайинланди.

Янги раҳбарларга  ўз ҳудудларида, аввало, тиббий профилактика ишлари билан жиддий  шуғулланиш, оилавий поликлиникалар иш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолини коронавирус инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичини камайтириш ва жиловлаш бўйича  аниқ чора-тадбирлар кўриш, ташкил этилган мобил бригадалар ва “COVID-19”га ихтисослашган поликлиникалар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, касалликда гумон қилинган фуқароларни ўз вақтида рўйхатга олиш ва даволашни ташкил қилиш, касалланганлар билан бирламчи мулоқотда бўлиб, карантинга олинган шахсларни ва уларнинг оила аъзоларини мунтазам тиббий назорат қилиб бориш, “103” тез тиббий хизмат билан оилавий поликлиникалар ўртасидаги узвийликни таъминлаш каби қатор долзарб вазифалар юклатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° переменная облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37