АсосийMadaniyat

Гулистон шаҳрида «Гуллар фестивали» бўлиб ўтади

'Гулистон шаҳрида «Гуллар фестивали»  бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига саноқли кунлар қолди. Бутун мамлакатимиздаги каби Сирдарё вилоятида ҳам ушбу тантанага муносиб ҳозирлик кўрилаётир.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 август куни Мустақиллик кунига бағишлаб Гулистон шаҳрида – туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ўртасида «Гуллар фестивали» кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу кўрик-танловда мутлақ ғолибликни қўлга киритган жамоага олий мукофот – «Дамас» автомобили топширилади.

Бундан ташқари, танловда 1-ўринни эгаллаган 2 жамоанинг ҳар бирига 20 миллион сўмдан, 2-ўринни қўлга киритган 2 жамоага 10 миллион сўмдан ва 3-ўрин соҳиби бўлган 2 жамоанинг ҳар бирига 5 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилади.

Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларига мукофотлар Мустақиллик байрами арафасида тантанали тақдирлаш маросимида топширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар