my5

Ўзбекистонда хусусий боғча ва мактаблар очилмоқда

ЖАМИЯТ 12.08.2020, 23:07
1160
Ўзбекистонда хусусий боғча ва мактаблар очилмоқда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

2020 йил 15 августдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилди. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:  

* машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

* ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;  

* ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

* санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим.

Мавзуга доир:

Ресторанлар, авиа ва темир йўл қатновлари, тўйлар: 15 августдан Ўзбекистонда нималарга рухсат берилиши расман эълон қилинди

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37