my5

Осиё чемпионати Тошкент, Наманган ва Олмалиқдаги стадионларда ўтказилади

СПОРТ 13.08.2020, 18:49
603
Осиё чемпионати Тошкент, Наманган ва Олмалиқдаги стадионларда ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига биноан, футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари қуйидаги стадионларда бўлиб ўтади:

— Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Пахтакор” ўйингоҳларида;

— Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида;

— Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳида.

Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган иштирокчиларни кузатиб бориш учун чет тилларини мукаммал биладиган кўнгилли талабалар жалб этилади.

Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд 642 млн сўм ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа билан куч синашади.

Мазкур мусобақа ўз навбатида 2021 йили Индонезияда бўладиган U-20 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳам ҳисобланади. Унга кўра, мезбон Индонезиядан ташқари яна 4 та Осиё давлати Ўзбекистонда бўладиган мусобақа якунида маълум бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37