my5

Бугун Ўзбекистонда 1154 нафар бемор “COVID-19”дан соғайди

ЖАМИЯТ 13.08.2020, 23:46
684
Бугун Ўзбекистонда 1154 нафар бемор  “COVID-19”дан соғайди

Бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 554 нафари соғайди, деб хабар бермоқда ССВ.

Жумладан, беморларнинг 1 198 нафари Тошкент шаҳрида, 204 нафари Тошкент вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 11 нафардан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, яъни 12 август куни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.

Шундай қилиб, юртимизда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37