my5

Айни пайтда яна 230 кишида вирус аниқланди, тошкентлик 35 ёшли эркак ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 00:06
852
Айни пайтда яна 230 кишида вирус аниқланди, тошкентлик 35 ёшли эркак ҳалок бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  статистикасига кўра бугун 2020 йил 13 август соат 23:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 11 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.И. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб, жами соғайганлар сони 27 213 нафарга (82 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5 894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37