my5

15 августдан қайси маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 14.08.2020, 13:53
758
15 августдан қайси маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилиши маълум қилинди

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.  

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади.  

Жумладан:

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та,  

Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи  поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.  

Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.    

Йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аэропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши каби карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинади. Тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37