my5

Белорусия ҳукумати ҳибсга олинган намойишчиларни қўйиб юбормоқда

ДУНЁ 14.08.2020, 16:03
558
Белорусия ҳукумати ҳибсга олинган намойишчиларни қўйиб юбормоқда

13 август пайшанба куни Белорусия ҳукумати ҳибсга олинган минглаб намойишчиларни қўйиб юборишни бошлади ва оммадан кечирим сўради. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

Ҳукумат бу ишни намойишларни тўхтатиш учун амалга оширмоқда. Президентлик сайловларидан кейин юзага келган ушбу намойишлар мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенконинг раҳбарлик фаолиятидаги энг катта муаммога айланди.

Озод қилинган баъзи намойишчиларнинг баданлари моматалоқ бўлиб кетганди. Улар қамоқхонада ўзларига яхши муносабатда бўлинмаганидан шикоят қилишди. Лекин, Ички ишлар вазири ўринбосари Александр Барсуков ҳибсдагиларнинг таҳқирланганини рад этди ва қамоқхоналардаги барча намойишчилар жума куни эрталабгача озод қилинишини маълум қилди.

Белорусияда якшанба куни бўлиб ўтган сайловларнинг натижасидан дарғазаб бўлган аҳоли кўчага отилди. Бу намойишларда камида икки киши вафот этди ва 6700 нафарга яқин одам ҳибсга олинди. Беларус ҳукуматининг бу иши Ғарб давлатларини бу мамлакатга нисбатан янги санкциялар қўллаш ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда.

“Мен жавобгарликни ўз бўйнимга оламан ва намойишларда жароҳат олган одамлардан узр сўрайман” дейди Ички ишлар вазири Юрий Караев.

Намойишчилар Лукашенкони бўлиб ўтган президентлик сайловларига адолатсиз йўллар билан аралашганликда айблашмоқда. Лукашенконинг ўзи эса ушбу намойишларга хориж мамлакатлари Белорусиянинг барқарорлигини йўқотиш йўлида аралашишаётганлигини айтиб, намойишчиларнинг янгидан сайлов ўтказиш ёки истеъфо бериш ҳақидаги талабларини рад этди ва уларни жиноятчилар ҳамда ишсизлар деб атади.

Лекин, Лукашенконинг тарафдори бўлган миллий давлат қўмитаси раҳбари Наталя Кочанованинг сўзларига кўра, Лукашенко ҳукуматга намойишчиларни ҳибсга олишни қайтадан ўйлаб кўришни буюрган.

“Биз урушмаймиз, бизга уруш керак эмас” дейди Кочарова.

Манба

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37