my5

Алишер Қодиров "Мурад Буилдинг"ни ғурурсизликда айблади

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 08:45
1575
Алишер Қодиров "Мурад Буилдинг"ни ғурурсизликда айблади

"Миллий тикланиш" партияси ўзининг фаолияти ва ҳаракатлар дастурида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Бу борада, бундан аввал ҳам бир нечта танқидий чиқишлар ва Республика кўчаларидаги пешлавҳаларда акс этган хорижий тилдаги юзувлар бўйича ўз муносабатини билдириб келган. Партия раҳбари Алишер Қодиров бу гал эътиборини Ўзбекистонда йирик қурилиш компанияси бўлган "Мурад Буилдинг"га қаратди:

"Лекин лойиҳа қурувчисига ғурур етишмаяпти. Ўзбек тилини ишлатмасликка ким сизни мажбурлаяпти Мурад Буилдинг?! Ёки бизни фидойи шифокорларимиз умуман ўзбек тилини  тушунмайдиган бўлиб кетишганми?

Давлат тилини ривожлантириш департаменти муросасозлик эмас муросасизлик қилиши керак.

Ҳамма “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга амал қилиши шарт!", 

— дея кескин муносабатини билдирган партия етакчиси.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21