my5

ЕЧЛ. “Бавария” Лиссабондаги голлар-шоусида “Барселона”ни тор-мор келтирди

СПОРТ 15.08.2020, 12:09
766
ЕЧЛ. “Бавария” Лиссабондаги голлар-шоусида “Барселона”ни тор-мор келтирди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Барселона” – “Бавария” учрашуви ўз якунига етди. 

Унда мюнхенликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида Томас Мюллер дубл қайд этди, шунингдек Иван Перишич ва Серж Гнабрилар ўз ҳисобдаги гол ёздириб қўйишди. Каталонларнинг ягона голини ҳам “Бавария” футболчиси урди.

Иккинчи бўлимда ҳам худди сценари такрорланди. Филиппе Коутиньонинг дубли, Роберт Левандоски ва Жошуа Киммихнинг голларига “Барса” Луис Суареснинг тўпи билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа “Бавария” кейинги босқичга чиқди ва финал йўлланмаси учун “Ман Сити” – “Лион” ўйини ғолиби билан ўйнайди.

ЕЧЛ, ¼ финал

Барселона Испания – Бавария Германия 2:8

Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутиньо, 2:8 – 89 Коутиньо.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Пике, Серджи Роберто (Гризманн, 46), де Йонг, Бускетс (Фати, 70), Видаль, Семеду, Суарес, Месси.

Бавария – Нойер, Алаба, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Гнабри (Коутиньо, 75), Дэвис (Люка Эрнандес, 84), Алькантара, Перишич (Коман, 67), Горетцка (Толиссо, 84), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Дэвис (52), Суарес (54), Альба (59), Киммих (85), Видаль (90).

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37