my5

Ўзбекистонда карантин қайта жорий қилинадими ёки бу карантин чекловларининг охиргиси эдими?

ЖАМИЯТ 15.08.2020, 15:01
1862
Ўзбекистонда  карантин қайта жорий қилинадими ёки бу карантин чекловларининг охиргиси эдими?

15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда барқарор фаолиятни таъминлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини енгиллатиш учун зарур эди.  

️Карантин чекловларини енгиллатиш у бекор қилинганини англатмайди.

Коронавирус инфекцияси эпидемиясининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни  индивидуал ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишда давом этишга чақиради. Жумладан:

  • жамоат жойларида албатта ниқоб тақиш;
  • ижтимоий масофа сақлаш;
  • мунтазам қўлларни ювиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш.

️Шу кунларда Республика махсус комиссияси юқорида таъкидланган қоидаларга риоя қилмаслик касаллик сонининг такрор ошишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу эса ўз навбатида қатъий карантин чекловларини қайта жорий этишга сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° переменная облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37