АсосийSport

Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал. Бугун "Сити" - "Лион" ўйини бўлади ва ғолиб "Бавария"га рўбарў келади

'Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал. Бугун "Сити" - "Лион" ўйини бўлади ва ғолиб "Бавария"га рўбарў келади'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/4 финалидан ўрин олган сўнгги ўйин бугун тунда бўлиб ўтади.

Унда "Манчестер Сити" жамоаси Франциянинг "Лион" клубига қарши майдонга тушади. Кўпчилик Гвардиола шогирдларининг ғалабасига шубҳа қилмаяпти. Амалда қандай бўлишини кейинроқ билиб оламиз.

Мазкур жуфтлик ғолиби 20 август куни соат 00.00 да "Бавария"га қарши ўйнайди.

Айримлар "Сити" - "Бавария" тўқнашувини финалга тенглаштириб қўйган ва бу йилги ғолиб сифатида германияликларни эътироф қилишни бошлаб юборган.

 

    Бошқа янгиликлар