АсосийDunyo

Путиннинг мухолифи Алексей Навальний заҳарланди

'Путиннинг мухолифи Алексей Навальний заҳарланди'ning rasmi

Владимир Путиннинг мухолифи ҳисобланувчи Алексей Навальний 20 август куни Сибирда касалхонага ётқизилди. Навалнийнинг матбуот котиби Кира Ярмишнинг айтишича,у заҳарланган. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

44 ёшли Навальний Сибирнинг Томск шаҳридан Москвага қайтаётган пайтда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Натижада, у парвоз қилиб кетаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган эди. Ҳозирда Навалний реанимация бўлимида ҳушсиз ҳолда ётибди.

“Бизнинг тахминларимизга кўра, Алексейнинг чойига қандайдир нарса аралаштирилиб, уни заҳарлашди. Чунки, у бугун тонгда чойдан бошқа нарса ичмаганди” дейди Ярмиш.

Ҳуқуқшунос ва коррупцияга қарши кураш фаоли бўлган Навальний сўнгги йилларда амалдаги ҳукуматга қарши намойишларни ташкил қилгани учун бир неча марта қамалиб чиққан. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Европа суди Алексей Навальнийнинг 2012 ва 2014 йиллардаги ҳибсга олингани сиёсий ўйин эканини ва бу ҳолат Навалнийнинг ҳуқуқларини бузганини таъкидлаган. Аммо, Москва бу қарорни шубҳали деб атаган.

 

    Бошқа янгиликлар