my5
Sevimli

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Мустақилликнинг 29 йиллиги олдидан совринли флешмоб-танловини эълон қилди

HI-TECH 21.08.2020, 21:04
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Мустақилликнинг 29 йиллиги олдидан совринли флешмоб-танловини эълон қилди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан ижтимоий тармоқларда #MenUchunQadrli (#Ценю) флешмоб-танловини эълон қилмоқда. Бу ҳақда ҳаракат матбуот хизмати маълум қилди.  

28 августга қадар ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram)даги ўз саҳифаларига Ўзбекистон билан боғлиқ энг  қадрли хотиралари, таассуротлари акс этган фото ёки видеоларни жойлаштириш лозим. Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (@uzbyuksalish)ни белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзиш талаб этилади.  

20 та энг қизиқарли ва оммабоп фото ва видеолар 28 август соат 20:00да овозга қўйилади. Овоз бериш жараёни 1 сентябрь соат 11:00да якунланади.  

Ғолиб ва совриндорларга қуйидаги совғалар берилади:

1-ўрин — ноутбук;

2-ўрин — планшет;

3-ўрин — смартфон.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси