my5

Камбағаллик билан курашаётган “саҳродаги сигирлар салтанати”

ЖАМИЯТ 02.09.2020, 12:52
687
Камбағаллик билан курашаётган “саҳродаги сигирлар салтанати”

Навоий вилояти ҳудудининг асосий қисми чўл ялангликларига тўғри келади. Лекин бозор иқтисодиёти шароити ҳар нарсадан даромад қилишга ундайди кишини. Вилоятнинг Қизилтепа туманидаги бугун “Янги аср” фермер хўжалиги жойлашган ҳудуд ҳам бир пайтлар фойдаланилмаган ер бўлган, қачонки сигирлар “салтанати”га айлангунига қадар. Бу “салтанат”нинг эса мақола қилинишида етарли асос бор. Буни эса мақолани ўқиб билиб оласиз.

Фермер хўжалиги нимаси билан аҳамиятли?

Ишга туширилганига эндигина бир йил бўлган “Янги аср” фермер хўжалиги бугун йирик кластерга айланган. Бу ерда жами 125 та ҳодим фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 32 нафари кам таъминланган оилалар аъзоларидир. Демак, бир пайтлар қуруқ чўл бўлган ҳудудда йирик кластерни ташкил этган тадбиркор ташаббуси билан бугун бир неча ўнлаб оилалар қора қозони қайнаяпти. Мана тадбиркорлар нима учун керак! Мамлакатимизда тадбиркорлар учун катта имкониятлар тизими шакллантирилмоқда. Улар ишласа, фаолияти кенгайса, янги иш ўринлари яратилади. Камбағаллик билан курашишда ҳам тадбиркорлар синфининг аҳамияти катта. Мазкур фермер хўжалиги эса аҳолини фақат иш билан таъминлаш билангина чекланиб қолмаган.

“Сигирлардан 99 % урғочи бузоқлар туғилади”

Фермер хўжалигимизда бугунги кунда 2000 га яқин сигирлар парвариш қилинмоқда. Ҳар бир сигир кунлик ўртача 25-27 литр сут беради. 105 литр рекорд даражада сут бергани ҳам бўлган. Сигирлар асосан Германия, Дания ва Эстониядан олиб келинади. Биз фақат урғочи қора моллар парвариши билан шуғулланамиз. Сунъий уруғлантириш орқали сигирлардан 99 % урғочи бузоқлар туғилади. Кунлик 40 тоннагача олинадиган сутдан сутни қайта ишлаш цехимизда 20 дан ортиқ маҳсулотлар тайёрланади”, - дейди “Янги аср” фермер хўжалиги раҳбари Жобир Темиров. Унинг таъкидлашича, у ерда ишловчи ҳодимлар 1 млн.дан 3 млн. сўмгача ойлик маош олишади.

Фермер хўжалигига ишга қабул қилинган 32 нафар кам таъминланганлардан ташқари тадбиркор яқин ҳудудларда имтиёзли кредитлар асосида сигирлар сотиб олган аҳолидан кунлик соғилган сутларни ҳам йиғиштириб олади. Бу эса сигирларни сотиб олганларда кунлик 25-27 литр сутни қаерга сотсам экан, деган ҳаёллардан фориғ қилади. Хуллас, ўз ишини билган тадбиркор ҳам ўз бизнесини юритади, ҳам ишсизларни иш билан таъминлайди, ҳам давлат бюджетига яхшигина солиқ ҳам тўлайди. Натижада ҳамма манфаатдор. 

Сардорбек Раҳмонқулов    

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92