my5

“Имтиёз+имтиёз” кредитлари кимларга берилади? Навоий вилоятида кредит имтиёзлари қандай қўлланилган?

ИҚТИСОДИЁТ 04.09.2020, 00:08
931
“Имтиёз+имтиёз” кредитлари кимларга берилади? Навоий вилоятида кредит имтиёзлари қандай қўлланилган?

Тижорат банклари томонидан турли дастурлар доирасида 15 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилаётганидан кўпчилик хабардор. Аммо имтиёзларга қўшимча баъзи имтиёзлар ҳам борлигидан хабардормисиз? 26-27 август кунлари Навоий вилоятига қилган ташрифимиз давомида вилоят ва туман ҳоким ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтган брифингда бу каби қўшимча имтиёзлар ҳамда ўтган давр мобайнида вилоятда қўлланилган кредит имтиёзлари ҳақида маълумотлар берилди.

Имтиёз+имтиёз қандай олинади?

Алишер Суюнов, Марказий банк Тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси директори ўринбосари:

— Айнан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалардан 15 фоизли имтиёзли кредитлар берилади. Бундан ташқари Иқтисодиёт вазирлиги қошидаТадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси бор. Кредит олувчиларга имтиёзлари асосли деб топилиб, Ҳунармандлар, Фермерлар кенгаши ёки Бандлик марказлари хулосаларига кўра ушбу ташкилотлар тавсияномалари тақдим қилинганда мазкур жамғарма ҳисобидан белгиланган миқдорда компенсациялар ажратилади. Масалан, ҳунармандлар учун имтиёзли кредит миқдорининг ¼ қисми (таҳр. ҳозирда 3,75 %) миқдорида тавсиянома асосида кредитлар жамғарма ҳисобидан тўлаб берилиши мумкин. Барча дастурлар бўйича имтиёзлар ажратиш шартлари ҳар хил.

Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож “темир дафтар”га киритилган оилаларга субсидияли шартларда иссиқхоналар қуриб берилиб, иссиқхона учун кредитларнинг 50 фоизи бандлик марказларининг тавсияномаларига асосан тўлаб берилаётганининг ҳам гувоҳи бўляпмиз. Демак, тадбиркорликни бошлаётганлар имтиёзлар масаласида туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Пандемия шароитида Навоий вилоятида қанча миқдорда имтиёзлар ажратилган? 

Навоий вилоятида  2020 йилнинг ўтган даври мобайнида фуқароларга ажратилган 728 млрд. 485 млн. сўм кредит суммасининг 70 млрд. 422 млн. сўми Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат  жамғармаси ҳисобидан компенсация сифатида тўлаб берилган. Тадбиркорликнинг ташкил этилиши натижасида 3247 та янги иш ўринлари яратилган.

Прогнозлар ижросини қайси туманлар уддалади? 

Аҳолини тадбиркорликка ўргатиш ва бизнесга кенг жалб этиш бўйича Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан мавжуд имконият ва резервлар ҳисобига 2020 йилда 4,0 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш белгилаб олинган. Хусусан, жорий йил январь-август ойлари учун белгиланган прогноз ижроси 130 фоиз ортиғи билан бажарилган. Аммо Зарафшон шаҳрида бу кўрсаткич 86 фоиз салбий кўраткични ташкил этган. Яъни шаҳарда 235 тадан 201 та кичик бизнес субъекти ташкил этилган. Агар Зарафшоннинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳолатни қониқарсиз деб баҳоласа бўлади. Шу билан бирга, Учқудуқ (185 фоиз), Томди (173 фоиз), Конимех (160 фоиз), Хатирчи (145 фоиз) ва Қизилтепа (137 фоиз) туманларида прогноз ижроси бир неча баробар ортиғи билан бажарилган.

Сардорбек Раҳмонқулов 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92