my5

Ногирон бўлса-да, боқиманда бўлмаган, соғлом бўлса-да, иш танлаётган юртдошларимиз ҳақида

ЖАМИЯТ 04.09.2020, 00:37
482
Ногирон бўлса-да, боқиманда бўлмаган, соғлом бўлса-да, иш танлаётган юртдошларимиз ҳақида

Вилоятлар бўйлаб камбағалликка қарши курашиш, “темир дафтар” юритиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш жараёнида турли тоифадаги инсонларга дуч келяпмиз. Кимдир имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб ўз молиявий аҳволини тиклаб олаётган бўлса, яна кимдир давлатнинг “эркатойи”га айланиб бораётганини ҳам кўряпмиз. Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам ҳар икки тоифадаги ҳамюртларимиздир. Ҳар бир фуқарони тинглар экансиз, уларнинг ҳам ўз ҳақиқатлари борлигини тушунишга уринасиз. Хўш, уларнинг “ҳақиқатлар”ини сиз қандай қабул қиласиз? Келинг, ҳар икки юртдошимизнинг тақдирига бир разм соламиз.

Ногирон бўлса-да, боқиманда эмас!

Озода Жабборова, 2-гуруҳ ногирони:

— 3 опа-сингил 15 йилдан бери тикувчилик қиламиз. Давлатдан турли кўринишда ёрдам ва нафақаларни олиб тураман. Лекин шу билан чекланиб қолганим йўқ. Олдин тикув машинам йўқ эди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан менга тикув машинаси олиб берилди. Доимий буюртмам бўлиб туриши учун шаҳар “Дон маҳсулотлари бирлашмаси”га мени бириктириб қўйишди. Ҳозирда маҳалладаги буюртмаларимдан ташқари бирлашма учун кунлик 20-30 та пахта териш учун этаклар тикиб беряпман. 

Озодадек юртдошларимизни кўриб, энтикиб кетасан киши. Давлатнинг “ёрдам пуллари”га қараб қолмасдан ҳаракат қилиб, ўз тадбиркорлиги билан шуғулланиб, ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдаси тегяпти. 

“Бу ишлар менга тўғри келмайди”

Самарқанд шаҳар “Тож маҳал” маҳалласига борганимизда эса бутунлай бошқача вазият гувоҳи бўлдик. Маҳаллада яшовчи “темир дафтар”га киритилган 45 ёшли Абдурасул Бердиқулов унга таклиф қилинаётган ишлардан норози:

Мен бухгартерлик мутахассислиги бўйича ўрта-махсус билим юртини тамомлаганман. Шу пайтгача хусусий корхонада қоровул бўлиб ишлаганман. Менга таклиф қилинаётган ишлар ёшимга тўғри келмайди. Нуқул юк ташувчилик ишларини менга таклиф қилишяпти. Бирор корхонада йўқми ҳисоб-китобли ишлар, мутахассислигим бўйича ишласам?” – дейди Абдурасул ака бухгалтерлик фаолияти бўйича тажрибага эга бўлмаса-да. 

Унга таклиф этилган ишларни суриштирсак, улар орасида текстил фабрикаларида енгил қутиларни қадоқлаш ишлари ҳам борлигини кўрдик. Қаҳрамонимиз эса бу каби ишларни “менга тўғри келмайди” дея рад қилиб келган. Пандемия шароитида ҳатто ривожланган давлатларда ҳам юз минглаб иш ўринлари йўқолаётган бир пайтда ишнинг ўзи уйига келиб турган Абдурасул акадек юртдошларимизнинг “ўз ҳақиқати” қанчалик ҳақиқатга яқин? 1-қахрамонимиз Озода иш танламасдан, ўз меҳнатига суяниб, ҳаммасидан рози бўлиб турган пайтда бу каби эътирозлар кўнгилни хира қилади. Нима ҳам деймиз. Беш бармоқ баробар эмас. Айтганча, шаҳар 2-сектор кўмаги билан Абдурасул Бердиқуловнинг турмуш ўртоғи ва 19 ёшли қизи доимий ишга жойлаштирилган.

Самарқанд шаҳрида иш билан таъминланганлик даражаси қандай?

Шаҳар ҳокимлиги тақдим этган маълумотларга кўра шаҳарда меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар 4 792  нафарни ташкил қилиб, бугунга қадар уларнинг жами 3 661 нафари ёки 76 фоиз бандлиги таъминланган. 

Жумладан: 

  • 16 нафари оилавий тадбиркорлик асосида;
  • 22 нафари ҳунармандчилик орқали;
  • 278 нафари жамоат ишларига жалб қилиш орқали;
  • 36 нафари саноат лойиҳаларига ишга жойлаштириш орқали;
  • 15 нафари қурилиш объектларида;
  • 2398 нафари расмий ўзини-ўзи банд қилиш орқали (ПҚ-4742 асосида);
  • 163 нафари ўзини ишига қайтариш орқали;
  • 733 нафари бошқа фаолият турлари орқали бандлиги таъминланган.

   Ёрдамга муҳтож оилаларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида жами 79 та тикув машиналари олиб берилган.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92