my5

Чўлдаги Конимехнинг харитадан кўринмайдиган жўшқин ҳаёти

ЖАМИЯТ 04.09.2020, 03:35
625
Чўлдаги Конимехнинг харитадан кўринмайдиган жўшқин ҳаёти

Навоий вилоятининг Конимех тумани узунлигини Тошкент-Самарқанд оралиқ масофаси билан қиёслаш мумкин. Аммо 13 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қиладиган туман аҳолиси 35,9 минг кишини ташкил қилади (2020 йил 1 август ҳолатига). Туманда ўзбек мактабларидан ташқари қорақалпоқ ҳамда қозоқ тилидаги мактаблар ҳам фаолият юритади. Ҳудудининг асосий қисми чўллардан иборат бўлгани учун конимехликларнинг асосий даромад манбаи яқин-яқингача чорвачиликдан иборат бўлиб келган. Бугунги Конимех эса биз билган тасаввурларимизни бутунлай ўзгартириб юборади. Бугун туманда йирик тадбиркорлар синфи шаклланмоқда. Ҳудуд эса харитадагина чўл бўлиб кўринади. Аслида эса...

Чўлдаги экологик боғ

Конимехга сафар қилар экансиз, туман остонасидан ҳайратланишни бошлайсиз. У ерда сизни 4 гектар майдонга эга ям-яшил ва сув-салқинли “Эко боғ” қарши олади. Маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан барпо қилинган ушбу боғ сайёҳлар ва меҳмонлар учун ажойиб маскан. У ерда ҳозиргина соғилган туя сутидан ичиб, саҳрода яратилган боғ ҳавосидан тўйиб нафас олиб, миллий ўтовларда Европа ва миллий таомлардан истеъмол қилишингиз мумкин. Бир йўла 3 000 минг сайёҳга хизмат кўрсата оладиган ушбу масканда бугун 25 та иш ўрни яратилган.

Тадбиркорлик муҳити, камбағаллик ва бандлик даражаси қандай?

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган ойлар мобайнида кичик бизнес субъектларини ташкил этиш прогнозини Конимех тумани 160 % ортиғи билан бажарган – 999 та. Камбағал деб топилиб, “темир дафтар”га киритилган оилалар сони 1 052 та. Шундан 803 та оилалардаги 1 048 нафар аъзолар бандлиги таъминланиб, 617 оила туман кенгаши қарорига асосан камбағаллар рўйхатидан чиқарилган.

Янги иш ўринлари нималар ҳисобига шакллантирилмоқда?

Ўзини ўзи банд қилиш, бир пайтлар ташландиқ ерлар бўлган жойларга сув келтирилиб, кооперациялар ташкил этилиб, турли экинлар экиш, чорвачилик, субсидияли иссиқхоналар қуриб бериш, тадбиркорларга молиявий кўмаклашиш орқали кенгайтирилган фаолият эвазига янги иш ўринларини яратиш билан ишсизлик ва камбағалликка қарши курашаётган туман мутасаддилари ва тадбиркорларининг меҳнатини эътироф этмасдан бўлмайди. Сабаби ўз кўзимиз билан кўрган:

- Сут маҳсулотларини қайта ишловчи “Navoiy Export Company” МЧЖ (5 та иш ўрни, шундан 2 та “темир дафтар”даги фуқаролар); 

- Гипсокартон ва гипс блоклари ишлаб чиқарувчи “Navoiy Gips Xomashyo” МЧЖ (50 та иш ўрни, шундан 5 та “темир дафтар”даги фуқаролар);

- Туз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Shojon Tuz Group” МЧЖ (50 та иш ўрни, шундан 15 та “темир дафтар”даги фуқаролар);

- Омухта-ем ишлаб чиқарувчи “Freed Korm Chickens” МЧЖ (20 та иш ўрни, шундан 12 та “темир дафтар”даги фуқаролар) каби кичик ва ўрта корхоналар ҳамда кооперацияларнинг кам аҳолили, иқтисодий-географик жиҳатдан оғирроқ ҳудуд бўлса-да, ташкил этилгани, бу эса аҳоли ва маҳаллий бюджет учун ҳам фойда бераётгани яқин йилларгача асосан чорвачиликка ихтисослашган туман учун ёмон натижа эмас.

Юқорида номи келтирилган корхоналарда бўлиб, у ерда ишловчи “темир дафтар”га киритилган аҳоли билан суҳбатлашганимизда ўртача ойлик 1 млн. сўмдан 3-3,5 млн. сўмгача олаётганларининг гувоҳи бўлдик. Баъзи корхоналарда бир оиладан 2 киши ҳам ишламоқда. 

Шундай шароитда ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлида хизмат қилаётган масъулларнинг хизмати катта. Бугун улар салқин хонадаги чарм курсида ўтириб эмас, халқ ичида аҳоли муаммоларига қулоқ тутиб, ўз имкониятлари ва ваколатлари доирасида меҳнат қилишмоқда. Биз ҳам уларнинг заҳматли меҳнатларида куч-қувват, сабр ва матонат тилаб қоламиз! 

 

Сардорбек Раҳмонқулов

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92