АсосийDunyo

Байрут портида яна йирик ёнғин чиқди (видео)

'Байрут портида яна йирик ёнғин чиқди (видео)'ning rasmi

4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда кучли портлаш содир бўлган эди. Бугун ушбу ҳудудда кучли ёнғин юз берди, қуюқ қора тутун бир неча чақирим баландликка кўтарилди.

Ливан ОАВ ёзишича, ёнғин Duty Free ҳудудидаги ангарлардан биридан чиққан. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар етиб борган. Кейинроқ ҳарбийлар эркин божхона ҳудудидаги автомобиль шиналари ва мойлари сақланадиган омборга ўт кетганини хабар қилди. 

“Ўт ўчирувчилар бригадалари ишламоқда, уларга армия вертолётлари ёрдам бермоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрутда  портида содир бўлган кучли портлаш оқибатида шаҳарнинг катта қисми талафот кўрди, юзлаб уйлар вайрон бўлди. Портлаш зарбидан кўплаб биноларнинг ойналари тўкилиб тушди. 190 киши ҳалок бўлган, олти мингдан зиёд киши жароҳат олган.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, портдаги омборда 2014 йилдан бери сақланган 2750 тонна аммиак селитраси портлашга сабаб бўлган. 

Ҳозирда Ливан пойтахти офат ҳудуди деб тан олинган, 19 сентябргача шаҳарда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган.

 

 

    Бошқа янгиликлар