my5

UNESCOда Ўзбекистоннинг номоддий мероси тарғиботига доир саъй-ҳаракатлар тақдим этилди

МАДАНИЯТ 11.09.2020, 11:40
299
UNESCOда Ўзбекистоннинг номоддий мероси тарғиботига доир саъй-ҳаракатлар тақдим этилди

8-10 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонаси Париждаги UNESCO штаб-квартирасида бўлиб ўтган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш Конвенциясига (2013 й.) аъзо давлатлар Бош ассамблеясининг 8-сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмита (НМММҲҚ) аъзолигига Ўзбекистон номзодини илгари суриш доирасида 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги бой номоддий маданий меросни сақлаш ва кўпайтиришига доир саъй-ҳаракатлари тақдимоти ўтказилди. 

Маданиятни ривожлантириш масаласи шахсан Ўзбекистон Президентининг диққат марказида бўлиб, сўнгги йилларда ҳукумат томонидан бу йўналишда қабул қилинган қарорлар шундан далолат беради. 2019 йилнинг августида Самарқанд шаҳрида UNESCO бош директори Одри Азуле иштирокида Моддий ва номоддий маданий меросни сақлашга доир халқаро анжуманининг ўтказилиши яна бир яққол мисол бўлиб хизмат қилади. 

UNESCO шафелигида номоддий маданий меросни оммалаштиришга йўналтирилган тадбирлар (“Шарқ тароналари”, “Мақом” ва “Бахши” мусиқий фестиваллари)нинг ўтказилишида доимий кўмак учун - UNESCO котибиятига, шунингдек Ўзбекистон элементларини, жумладан 2019 йилда Хоразм лазгисини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритишга доир саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганлик учун НМММҲҚга миннатдорчилик билдирилди. 

Ўзбекистон томондан бахшилик санъатининг UNESCO Репрезентатив рўйхатига қўшилишида ташкилотга аъзо давлатларнинг қўллаб-қувватлашига умид билдираётгани таъкидланди. Подробнее: Ўзбекистоннинг 2003 йилдаги Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш конвенциясини бажаришга қатъий содиқлиги тасдиқланди. Шунингдек, номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб қилиш соҳасида, шу жумладан мамлакатнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш дастурлари ва таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда ушбу секторга инновацион технологияларни жорий этишда UNESCO билан ҳамкорликни кенгайтиришга Республика томонидан қизиқиш билдирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92