Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи, Саида Мирзиёева ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи телеграмдаги саҳифасида эълон қилди.
" - Барчамиз учун ҳали-ҳамон қийин бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Одамлар тўйларда хурсандчилик қилмоқда, болалар дунёга келмоқда. Биз ҳам кўпайишдик — жажжи Шавкатжон, бизнинг қуёшимиз. Биз у билан яқинда танишдик, лекин биринчи учрашувимиздаёқ ўртада шунчалар кучли муҳаббат пайдо бўлдики, биз кунига 24 соат бирга бўламиз :) Оналар бунинг нима эканини билишади, дейди С.Мирзиёева.