Ливан расмийларининг баёнот беришича, бир ой аввал Байрут портида бўлиб ўтган портлаш атайлаб уюштирилган ҳаракатлар натижаси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Фонтанка.ру хабар берди.
Аввал хабар берганимиздек, бу фалокат ёқилғи мойлаш материаллари ва автомобиллар шиналари омборида юз берди. Алангани ўчиришга ёнғинга қарши кураш бўлинмалари жалб қилинди, кейинчалик уларга ҳарбий вертолётлар ёрдамга келди.
Ливан президенти Мишел Ауннинг таъкидлашича, Байрут портидаги портлашга ташқи кучлар ҳам алоқадор бўлиши мумкин.
"Ушбу ёнғин атайлаб уюштирилган саботаж акти ёки техник хатолик, жаҳолат ёки бепарволик бўлиши ҳам мумкин", - деди Ливан раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахтининг барча ҳудудларини қамраб олган портлаш оқибатида ўнлаб уйлар ва автомобилларга зиён етди.
200 га яқин киши ҳалок бўлди, беш мингдан ортиқ аҳоли зарар кўрди.
Юз берган ҳодисадан сўнг юзлаб одамлар шаҳар кўчаларига чиқди ва расмийларни совуққонликда айблашди.






