my5

Қиз суғурта пулларини олиш учун қўлларидан воз кечди

ДУНЁ 13.09.2020, 23:18
1185
Қиз суғурта пулларини олиш учун қўлларидан воз кечди

Словениялик Юлия Адлесич суғурта пулларида кўрсатилган миллион еврони қўлга киритиш учун қўлларидан воз кечишга қарор қилди ва икки йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Rambler манбасига таяниб Эффект хабар бермоқда.

Ушбу ҳодисадан олдин у бир нечта суғурта компаниялари билан шартномалар тузган. Агар Юлиянинг тузган режаси амалга ошганида у шартномада кўрсатилган пулнинг ярмини шу заҳоти олар эди. Қолганини эса ойлик тўлов сифатида оларди.

Маълум бўлишича, қизнинг йигити арра билан Юлиянинг қўлини кесиб ташлаган ва шундан сўнг, касалхонага борган. У ерда бўлган воқеани айтишган.

Улар қўлнинг кесилган қисмини яна тикиб қўймасликлари учун қўлнинг узилган қисмини уйда қолдириб келишди, улар қиз ногирон бўлиб қолишини исташди. Аммо полиция қўл қисмини топди ва қизнинг қўлларини жойига тикиб қўйиш учун шифокорларга топширди.

Жуфтлик ушбу ҳодисадан олдин интернетдан “сунъий қўл қандай ишлайди” деб қидиришганлиги аниқланган ва полиция ушбу фактни далил деб топган.

Қиз суғурта билан фирибгарлик қилгани учун икки йилга, севгилиси эса уч йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37