Бугун, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,
Қ.Отақулов 9 йил, О.Кабилов 9 йил, Х.Турдиев 8 йил 3 ой, М.Алиқулов 8 йил 3 ой, А.Шамшиддинов 8 йил 3 ой, М.Отажонова 5 йил 9 ой 21 кун, Р.Нуралиева 6 йил 1 ой, О.Жўраев 8 йил 3 ой, Канг Нам Кю 8 йил 6 ой, Ж.Хидиров 6 йил, И.Джабборова 6 йил 1 ой, Ф.Камалов 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланди.






