АсосийJamiyat

Наманганда "Ваз 2107"нинг 20 ёшли ҳайдовчиси сабаб қизалоқ вафот этди

'Наманганда "Ваз 2107"нинг 20 ёшли ҳайдовчиси сабаб қизалоқ вафот этди'ning rasmi

20 ёшли ҳайдовчи "Ваз 2107"да уриб юборган қизалоқ шифохонада вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермокда.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р 114 автомобиль йўлининг 16-километрида, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.Қ. “Ваз 2107” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлга югуриб чиққан пиёда, 2011 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, вояга етмаган, 9 ёшли М.О. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар вояга етмаган фарзандларига автомобиль йўли атрофида ҳаракатланишга рухсат бермасликларини, доимо назорат қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар