АсосийJamiyat

Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши борасидаги гапларга ойдинлик киритилди

'Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши борасидаги гапларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ушбу маълумотга АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аниқлик киритди.

Ниқоблар асосан баръер, яъни тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади.  

Карбонат ангидриддан заҳарланиб қолиш мумкин деган фикр мутлақо нотўғри. Масалан, ҳозирги кунда COVID-19  инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимлари соатлаб ниқобни ечмай беморларга қарашади.  

Албатта ниқоблардан тўғри фойдаланишга аҳамият бериш керак, яъни уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш лозим,

- дея изоҳлади мутахассис. 

    Бошқа янгиликлар