my5
Sevimli

Дарслари ўтилмайдиган фан ўқитувчиларининг ойлик маошлари сақланади - ХТВ

ЖАМИЯТ 16.09.2020, 17:39
Дарслари ўтилмайдиган фан ўқитувчиларининг ойлик маошлари сақланади - ХТВ

Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш,  ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқотнинг олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан айрим фанларни ўтиш вақтинчалик тавсия этилмаслиги ҳақида  хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 28 августида “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига анъанавий шаклда дарс машғулотлари ўтказилмайдиган айрим фанлар педагогларига ажратилган дарс соатлари бўйича ойлик иш ҳақини сақлаш топширилди.Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Ушбу фан ўқитувчилари мактабда ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб этилиши белгиланди. Ўқув йили бошлангунга қадар бўлган давр учун муассасанинг педагог ва бошқа ходимларига 2020/2021 ўқув йили учун шакллантирилган тарификация рўйхати ҳамда штатлар жадвали бўйича белгиланган лавозим маошидан келиб чиқиб, ойлик иш ҳақи тўлаб берилади.

Меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ўриндошлик асосида ишловчи педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш муассасада ўқув жараёни бошлангандан кейин амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз мактабда ўтилмайдиган фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали узатилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37