my5

Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари топширилди

ЖАМИЯТ 16.09.2020, 19:16
Теглар: ҳарбий таълим
236
Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари топширилди

 

Маълумки, жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Унда республика бўйича 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 8 мингдан ортиқ талабгорлар тест синовларида иштирок этди.

Мазкур талабгорларнинг тест натижалари 2020 йил 16 сентябрь куни белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларига тақдим этилди.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаларига тавсия этилмаган талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21