Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида Муйноқ туман ДСИнинг 29.06.2020 йилдаги 63364-сонли қарорига асосан қарздор “GALAXY DRILLING SOLUTIONS FZE” корхонасидан 30 млрд. 219 млн. 643 минг 640,94 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 21.08.2020 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси О.Садатов томонидан шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун қарздорга 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Шунингдек, қарздор “GALAXY DRILLING SOLUTIONS FZE” корхонаси томонидан суд қарори ижроси белгиланган ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси юборилган ва мол-мулкларини қидириб топиш мақсадида МИБ Портал электрон дастури орқали сўровномалар юборилган. МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона томонидан Мўйноқ туман ДСИнинг маълумотномасига асосан қисман 22 млрд. 001 минг 024 сўм солиқ қарздорлиги ундирилган. Хозирда МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан қарздорликнинг қолган қисми ундирувчи бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.