Маълум бўлишича, давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020-йил 17-сентябр куни ташкил этиш белгиланган.
Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020-йил 17-сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.