Ўзбекистон Фермерлар кенгаши бу йилги пахта йиғими олдидан мурожаат билан чиқди.
“Шу кунларда далаларимизда “оқ олтин” терими қизғин бормоқда. Бу мавсум кўплаб юртдошларимиз учун муҳим палла ҳисобланади. Шунинг билан бир вақтда, мажбурий меҳнат ёки бошқа бир ноодатий ҳолатлар ҳам шу даврга тўғри келишини кузатиш мумкин.
Ана шундай салбий ҳолатларга барҳам бериш, теримчилар учун қулайликлар яратиш ва ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш борасида мамлакатимиз аҳолисига ва фермерларга мурожаат билан чиқди.
Пахта теримига 18 ёшга тўлмаган йигит-қизларни, бюджет ташкилотларининг ишчи-ходимларини жалб қилишга уринманг,(кўнгиллилар оила бюджетига маблағ ишлаб олиши учун дам олиш ва ишдан ташқари ихтиёрий яшаш жойидан узоқ бўлмаган яқин далаларда пахта теримига чиқиши бундан мустасно) шунингдек, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қарши туринг.
Чунки, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилганини унутманг”, дейилади мурожаатда.