my5

Ғузорда «SOY CITY» қурилиши режалаштирилди

ЖАМИЯТ 16.09.2020, 21:59
Теглар: Ғузор,, SOY CITY
343
Ғузорда «SOY CITY» қурилиши режалаштирилди

Ғузорда «SOY CITY» қурилиши режалаштирилди

 

Ғузорда туманида «Сарчашмалик ёшлар шаҳарчаси» бунёд этилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу туманда хорижий инвестор иштирокида яна бир шаҳарча бунёд этилиш арафасида.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича,  ушбу истиқболли келишув вилоят раҳбари Зойир Мирзаев ва “CANADIAN SOY INTEGRATED PRODUCTION” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Насииб Довуд (Канадалик турк) билан ўтказилган расмий мулоқотда маъқулланди.

Маълум бўлишича, корхона келажакда туманда 10 минг гектар ерда 15 миллион долларлик лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш орқали 3000 га яқин туман аҳолиси учун иш ўрни яратиш ва «SOY CITY» (Соя шаҳри) қуришни режалаштирган.

Шунингдек, туманда 7 гектар майдонда Ўрта Осиёда ягона бўлган 100 тонна сояни қайта ишлайдиган завод ҳам қурилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21