my5

Жиззахда дарс вақтида тўсатдан вафот этган қизнинг ўлими сабаби маълум қилинди

ЖАМИЯТ 17.09.2020, 15:18
8000
Жиззахда дарс вақтида тўсатдан вафот этган қизнинг ўлими сабаби маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йилининг илк кунида 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайнланган.

Дастлабки маълумотга кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келганлиги сабаб бўлган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92