my5

7 ойлик танаффусдан сўнг Уханга биринчи халқаро парвоз амалга оширилди

ДУНЁ 18.09.2020, 09:02
387
7 ойлик танаффусдан сўнг Уханга биринчи халқаро парвоз амалга оширилди

Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, парвозни Жанубий Кореянинг "TʼWay Airlines" авиакомпанияси Сеул — Ухань йўналишида амалга оширган, деб ёзмоыда Миллий матбуот маркази. 

Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Хубей провинциясидаги коронавирус тарқалишининг собиқ эпицентри — Ухань шаҳри етти ойлик танаффусдан сўнг биринчи халқаро йўловчи рейсни қабул қилди.  

Ҳаво кемаси "Тяньхе" халқаро аэропортига чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:48да етиб келган. Эндиликда ушбу йўналишда парвоз ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари амалга оширилади.

Уханга етиб келган 60 йўловчи 14 кунлик карантин учун махсус меҳмонхоналарга юборилган.

Ҳозирда Уханга 73 та маҳаллий йўналиш бўйича парвозлар тикланган ҳамда куни қарийб 500 та рейс амалга оширилмоқда.

Янги коронавирус келтириб чиқарган касаллик авж олгани сабабли Ухань 23 январдан бошлаб карантинда эди.

25 март куни Хитой ҳукумати Хубей вилоятига кириш ва чиқиш чекловларини бекор қилди.

Апрель ойининг бошларида, 76 кунлик карантиндан сўнг, Ухань билан транспорт алоқалари қисман тикланди, шу пайтдан бошлаб унинг аҳолиси шаҳарни тарк этишига рухсат берилди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92