my5

Тошкентнинг «Қичқириқ» маҳалласи аҳолисининг кескин норозилигига сабаб бўлаётган масалага ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 18.09.2020, 15:00
382
Тошкентнинг «Қичқириқ» маҳалласи аҳолисининг кескин норозилигига сабаб бўлаётган масалага ойдинлик киритилди

Аввал хабар берилганидек, Олмазор туманидаги «Қичқириқ» маҳалласи ҳудудига кирувчи 48, 61, 62 уйлар оралиғидаги бўш турган майдонга янги 7 қаватли уй-жойларнинг қурилиши шу ерда яшовчи аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлаётгани айтилган эди. 

Бунга аниқлик киритиш ҳамда муаммони жойида ўрганиб ҳал этиш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Олмазор туман Кенгаши депутатлари мазкур маҳаллада бўлишди. Норозилик билдираётган фуқаролар билан учрашиб, масалага ойдинлик киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА "Даракчи"га маълум қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро Филимонова Надежда ҳамда Гаффарова Лолалар қўлида бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори ва бошқа қўшимча ҳужжатлар бор. Депутатлар мазкур ҳужжатлар билан танишиб чиқишди. Ерли аҳолининг фикрларини ҳам диққат билан тинглашди. Бошқаларнинг ҳам бу борадаги муносабатини ўрганиш мақсадида маҳалла раиси Аваз Саидов билан суҳбатда бўлинди. 

Депутатлар МФЙ раисининг фикрларига қулоқ солар экан, бу масала анча чигал эканлигини фаҳмлашди. Негаки, «Қичқириқ» анҳори бўйида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ачинарли ҳолати, боз устига янги уйлар қурилиши чиндан ҳам норозиликни келтириб чиқариши турган гап эди. Аҳоли эса мазкур бўш ерга болалар майдончаси қурилиши тарафдори экан. 

Аммо халқнинг ҳоҳиши инобатга олинадими, йўқми ноъмалумлигича қолмоқда. Таъкидлаш керакки, маҳалла раисининг муаммо ҳақида маълумот беришини сўраб берилган саволлар учун журналистга қўполлик қилиши, «саволларга жавоб йўқ» қабилида иш тутиши унинг аслида, муаммо олдида кимлар тарафида эканлигини сездириб қўйди.

Яқинда шу масала бўйича Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдан ташқари шошилинч йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда депутатлар билан биргаликда Олмазор туман архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўрнибосари, Қичқириқ» МФЙ раиси, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат корхонаси Олмазор филиали бошлиғи иштирок этишди. 

Йиғилганлар билан биргаликда масаланинг барча ижобий ва салбий жиҳатлари кўриб чиқилиб, кенг муҳокама қилинди. Бироқ қурилиши режалаштирилаётган объектни заҳирага олган «ZIYOD GOLD HAUS»масъулияти чекланган жамияти мутасаддиси чақирувга қарамай йиғилишда иштирок этмаганлиги кўпгина масалаларнинг жумбоқлигича қолишига сабаб бўлди. 

Депутатлар йиғилиш сўнгида масалани шаҳар Кенгашига сессиясига киритиш таклифини ўртага ташлаб, тегишли қарорларни қабул қилишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92